Тошкентдаги мактаб олдида дрифт қилган Mercedes-Benz ҳайдовчисига чора кўрилди (видео)
3-саҳифа
−
26 Октябрь
5192Аввалроқ, Тошкент шаҳрида Mercedes-Benz русумли машина ҳайдовчиси автомобилида мактаб биноси олдида хавфли ҳаракатлар содир қилгани ҳақида QALAMPIR.UZ'га хабар келиб тушганди. Қоидабузар ҳайдовчига ўрнатилган тартибда чора кўрилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу қоидабузарликни 27 ёшли Нодир исмли шахс содир этган. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 5-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини бузган BMW русумли автомашина ҳайдовчисига қонуний чора кўрилганди. У ҳам хавфли ҳаракатларни содир қилганди. Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-моддаси (Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги) 2-қисми билан маъмурий баённома тузилганди.
LiveБарчаси