Тошкентдаги маҳаллий аэропорт номаълум муддатга ёпилмоқда

Жамият

image

Эртага, 19 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновларни амалга оширилувчи “Тошкент 3” аэропорти техник сабабларга кўра номаълум муддатга ёпилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” АЖ хабар қилди.

“Республика бўйлаб амалга оширилувчи барча авиапарвозлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан жадвалга мувофиқ бажарилади”, дейилади хабарда.

Катта эҳтимол маҳаллий аэропорт Афғонистондаги кескин вазият сабаб инсонпарварлик парвозларини амалга ошириш учун ёпилади. Аммо бу ҳақда расмий хабарда ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 август куни Германия Қуролли Кучлари самолёти Қобулдан юзлаб инсонларни эвакуация қилиб, Тошкентга олиб келди. Улар орасида германияликлар, Европанинг бошқа давлатлари фуқаролари ва афғонлар бор. Эвакуация қилинганлар чартер рейси орқали Франкфуртга жўнаб кетади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

314

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг