Тошкентдаги кўчалардан бири вақтинча ёпилади
Жамият
−
02 Октябрь 2814 1 дақиқа
Тошкент шаҳридаги Янги Ўзбекистон кўчасининг бир қисмида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, оқава сув тармоқларини ётқизиш ишлари сабабли Янги Ўзбекистон кўчасининг Жасорат кўчаси кесишмасидан уч қаватли кўприккача бўлган қисми бугун, 2 октябрь 22:00 дан 3 октябрь 07:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

Кўрсатилган давр мобайнида муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги Шота Руставели кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли унинг маълум бир қисми 3 кунга ёпилганди.