Тошкентдаги кўчалардан бири 3 кунга ёпилди

Жамият

image

Бугун, 10 июнь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Абдулла Қодирий кўчасидан Кичик ҳалқа йўлига ўтувчи қўшимча йўл автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“Жорий йилнинг 10 июнь куни  соат 11:00 дан  13 июнга қадар Яшнобод тумани Абдулла Қодирий кўчасидан Кичик халқа йўлига ўтувчи  қўшимча йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан мазкур йўл автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади”, дейилган пойтахт ҳокимлиги хабарида.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этган.

“Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент кўча

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг