Тошкентдаги кўчалардан бири 1,5 ой қисман ёпиқ бўлади
Жамият
−
17 Май 2021 7653 1 дақиқа
Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми бир ярим ойга ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Йўл таъмирлаш ишлари сабабли 18 май соат 00:00 дан Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасининг Нурафшон ва Мойқўрғон кўчалари оралиғидаги қисмида йўлнинг бир томони бир ярим ой муддатга автомобиллар ҳаракати учун ёпилади”, дейилади пойтахт маъмурияти хабарида.
Шу вақт давомида икки томонлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қатнов чизиғи орқали амалга оширилади.
