Тошкентдаги компьютерхона ертўласидан маймун топилди

3-саҳифа

−

image

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги компьютерхона ертўласида ёввойи ҳайвон – маймун сақланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Экополициянинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ходимлари навбатдаги рейд тадбири давомида Қорасув-6 даҳасида жойлашган компьютерхона ертўласида маймун сақланаётганини аниқлаган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан тегишли чоралар кўрилиб, ҳайвоннинг хавфсизлиги ва кейинги парваришини таъминлаш мақсадида маймун Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.

“Ёввойи ҳайвонларни тегишли шароит ва мутахассислар назоратисиз сақлаш уларнинг соғлиғи ва ҳаёти учун хавф туғдириши, шунингдек, аҳоли хавфсизлигига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин”, дейилади бошқарма муносабатида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўласида сунъий ҳовуз ўрнатилиб, унда “Акуласимон сом” боқилаётгани аниқланган эди. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг