Тошкентдаги компьютер клубида 2 ўқувчи пичоқланди (видео)
3-саҳифа
−
09 Февраль 4616 1 дақиқа
Тошкент шаҳар Олмазор туманида 19 ёшли йигит компьютер клубида унга салом бермагани сабабли икки нафар вояга етмаган ўқувчини пичоқлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, йигит клубга кириб, болалар билан ёмон оҳангда суҳбатлашган. Оқибатда ўзаро жанжал келиб чиққан ва йигит олдидаги пичоқ билан икки ўқувчига тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми, яъни икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда йигит қамоққа олинган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида17 ёшли ўсмир ўз танишига пичоқ билан тан жароҳати етказиб, қасддан ўлдиргани ҳақида хабар берилган эди.
Фарангиз Суннатова