Тошкентдаги “химчисткалар“ фаолияти қайта йўлга қўйилди
Жамият
−
19 Апрель 2020
5514Тошкент шаҳридаги кимёвий тозалаш муассасалари қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда кеча, 18 апрель куни шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати маълум қилди.
“Тошкент шаҳар аҳолиси талаб ва эҳтиёжи ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг мурожаатларини ўрганиш хулосаларидан келиб чиқиб, пойтахтимиздаги кимёвий тозалаш муассасалари фаолиятини қайта йўлга қўйишга рухсат берилди“ дейилади хабар.
Таъкидланишича, фаолиятини қайтадан бошлайдиган кимёвий тозалаш муассасалари карантин талаблари ва ишни қайта тиклаш бўйича махсус комиссия томонидан ишлаб чиқилган тавсияларга тўлиқ амал қилиши талаб этилади. Шунингдек, иш бошлашдан аввал муассаса ҳамда хизматга жалб қилинган ходимлар СЭОМ текширувидан ўтиши шарт.
Шунингдек, аҳоли зарур бўлмаганда кўчага чиқмаслиги лозимлиги талабидан келиб чиқиб, бундай турдаги ташкилотларга буюртмаларни олиб кетиш ҳамда етказиб беришни ташкил қилиш тавсия этилган.
LiveБарчаси