Тошкентдаги қадимий масжид бузиляптими?
Жамият
−
15 Ноябрь 2023
9785Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги тарихий аҳамиятга эга бўлган “Баланд” масжиди ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилаётгани туфайли иншоот хавф остида қолгани ҳақида хабар тарқалди. Пойтахт ҳокимлиги мазкур қурилиш юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, Шайхонтоҳур туманидаги масжиднинг тарихий биноси сақлаб қолинган ҳолда, янги бино билан қамраб олинади. Ҳокимликка кўра, бундай ёндашув – тарих ва замонавийлик уйғунлигини яратишда энг оптимал йўл ҳисобланади.
“Тарихий бино “консервация” қилинади, лекин шу билан бирга, ўзининг бирламчи вазифасини сақлаб қолади ва намоз ўқиш жойи сифатида хизмат қилишни давом эттиради. Унда таҳоратхоналар, ходимлар учун ошхона ва бошқа замонавий шароитлар яратилади”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, масжид ҳозирги кунга қадар 50 нафарга яқин намозхонни сиғдира олган бўлса, қурилиш якунланганидан сўнг унда бир вақтнинг ўзида 450 нафардан ортиқ киши ибодат қилиши мумкин бўлади.
“Келгусида уни тарихий аҳамиятга эга бошқа диний объектларда ҳам қўллаш режалаштирилган”, дея қўшимча қилинади ҳокимлик хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь