Тошкентдаги дўконга ўт кетди
3-саҳифа
−
11:02
5784Бугун, 22 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги ширинликлар дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 09:54 да Чилонзор тумани Чилонзор 6-даҳасида жойлашган ширинликлар дўконининг том қисми ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 09:57 да етиб бориб, 10:01 да қуршаб олиниб, ёнғин соат 10:04 да ўчирилган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Билдирилишича, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 декабрь куни Фарғона шаҳридаги салидор ва литол ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлганди. Ёнғин оқибатида бир киши воқеа жойида вафот этганди.