Тошкентдаги дорихоналардан бирининг лицензияси бекор қилинди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган “Нозим-Абдуллоҳ Фарм” МЧЖга тегишли дорихона лицензия талаб ва шартларини бузгани сабабли корхонанинг лицензияси бекор қилинди. Бу ҳақда ССВ ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси мутахассислари томонидан ўтказилган текширувда МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини четлаб ўтгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Нозим-Абдуллоҳ Фарм” МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2023 йил 17 февралда берилган 064097-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисида “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази”нинг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилган. Корхонага берилган лицензия эса бекор қилинган.

Мазкур дорихона амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда “Антиструмин” дори воситасини ишлаб чиқарган “Само” масъулияти чекланган жамиятининг лицензияси вақтинчалик тўхтатилганди. корхона томонидан қўпол қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилгани аниқланиб, 2023 йил декабрь ойида “Само” МЧЖ лицензиясини бекор қилиш тўғрисида Марказ томонидан судга даъво аризаси киритилганди.

Наманганда юз берган заҳарланиш ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани сабабли мазкур иқтисодий иш билан боғлиқ суд жавобгарнинг илтимосномасига кўра 2024 йил 19 январда тўхтатилди. “Само” масъулияти чекланган жамиятига тегишли (дори воситаларини ишлаб чиқариш учун 2020 йил 30 мартда берилган) 15571-сонли лицензиянинг амал қилиши вақтинчалик тўхтатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Нозим-Абдуллох Фарм” МЧЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар