Ботаника боғи ёнида Lacetti 2 пиёдани уриб юборди (видео)
3-саҳифа
−
25 Октябрь
4971Тошкент шаҳридаги Ботаника боғини ёнида Lacetti машинаси 2 пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ матбуот котиби Нилуфар Мадиева QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 23 октябрь куни соат 22:10 ларда Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи 1999 йилда туғилган М.А. Lacetti русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган 2 нафар пиёдаларни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёдалар 2004 йилда туғилган А.Д. ва худди шу йилда туғилган Ж.М.лар тан жароҳат олган ва шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
“Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз”, дейди Мадиева.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда содир бўлган ЙТҲда пиёда ҳалок бўлганди. Маълум қилинишича, ҳодиса 2024 йил 21 октябрь куни содир бўлган. Cobalt машинаси Иштихон тумани “Азамат” МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида кўчани белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
LiveБарчаси
06 Ноябрь