Самарқандда содир бўлган ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Иштихон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида пиёда вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 2024 йил 21 октябрь куни содир бўлган. Cobalt машинаси Иштихон тумани “Азамат” МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида кўчани белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Оқибатда, пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳодиса содир бўлган маҳаллада ЙҲХБ мутасаддилари ва аҳоли иштирокида ЙТҲларнинг олдини олиш бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, 16 октябрь куни Самарқанд вилояти Булунғур туманида 7-синф ўқувчиси “Жигули” машинасини миниб, йўл четидаги ариққа тушиб кетганди. Ўқувчи Оқтош маҳалласидан ўтувчи йўлда “Жигули” машинасини ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Оқибатда машина йўл четидаги ариққа ағдарилиб кетган. Ўқувчи оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. У ерда 17 октябрь куни вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Самарқанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made