Тошкентдаги бинолар ёшини кўрсатадиган платформа ишга тушди
Жамият
−
31 Январь 2022
5421Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти Age Tashkent лойиҳасини ишга туширди. Унда танланган вақт оралиғини ёки аниқ йилни қўллаган ҳолда Тошкентдаги биноларнинг ёшини аниқлаш имконияти мавжуд. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Лойиҳадан фойдаланиш бўйича оддий йўриқнома: харитада сизни қизиқтирган бинони топинг, унга босинг ва керакли маълумотларга – қурилиш санаси, бинонинг тури (турар жой биноси, маъмурий бино) ва бошқа маълумотларга эга бўлинг.
Қурилган йилига қараб барча бинолар турли рангларда белгиланган. Биноларнинг ранги ҳам тасодифан танланган эмас. Қадимгироқ бинолар тўкилувчи материаллар – улар қурилишида қўлланилган сомон ва лой рангида акс эттирилган. Собиқ СССР даврини оловранг ва қизил ранг акс эттирса, 1966 йилдаги ер қимирлашидан кейин пайдо бўлган метро кўк рангда намоён бўлади. Мустақиллик йилларига оч ҳаворанг белги бўлса, янги Ўзбекистон даври яшил рангда бўялган.
“Бинонинг ёши ёки бошқа маълумотларида хатолик топсангиз, у ҳақида қайта алоқа орқали маълумот беринг, бу дастурчиларга маълумотлар базасини созлаш ва такомиллаштириш имконини беради", дейилади ҳокимлик хабарида.
Экраннинг чап қисмидаги қулф белгисига босиб “Сирли хонани” очинг, у Тошкентнинг чегараларини йилидан келиб чиқиб, кўрсатиб бера олади. Унда барча туманлар, шаҳар атрофидаги қалъа девори, 12 та дарвоза, шунингдек, маданий мерос объектларининг археологик ҳамда кўчаларнинг замонавий номлари кўрсатилган.
Қайд этилишича, қурилмалар ёшини визуаллаштириш лойиҳасини Нидерландияда ишлаб чиқилган, сўнгра Европа ва Россияда кенг тарқалган Building Age Maps челленжи илҳомлантирди. Бинолар ёшини кўрсатувчи бундай интерактив карта пайдо бўлган илк Марказий Осиё мамлакати эса Ўзбекистондир.
LiveБарчаси