Тошкентдаги баъзи тақсимлаш марказлари ёпилмоқда

Жамият

image
Тошкентда шифокорларга бағишланган мурал пайдо бўлди north_east

Тошкентда шифокорларга бағишланган мурал пайдо бўлди

Ўзбекистонда коронавирсга чалинган беморлар камайгани боис, Тошкентдаги айрим тақсимлаш марказлари ёпилмоқда.

Хусусан, Учтепа туманидаги “Атлас” дўконида COVID-19 ва атипик пневмония беморлари учун ташкил этилган тақсимот маркази ёпилган.

Шунингдек, тез орада “Ёшлик” спорт мажмуасидаги марказ фаолияти ҳам тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда тақсимлаш марказлари коронавирусга чалиниш ҳолатлари кескин кўпайган вақтда ташкил қилинганди. Марказлар коронавирус аломатлари бор беморларни маълум муддат сақлаб, уларнинг ҳолатидаги ўзгаришга қараб, тегишли шифохоналарга юбориш учун ташкил қилинганди.

Аввалроқ, пойтахтда COVID-19`ни даволаш учун мослаштирилган Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникаси одатий ишига қайтгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тақсимлаш маркази

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар