Тошкентдаги айрим йўллар ёпилади

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган Братислава, Глинка ва Шота Руставели кўчалари кесишмасидаги чорраҳада ҳаракат вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, бугун, 11 июль соат 22:00 дан 14 июль соат 06:00 гача Яккасарой тумани Братислава, Глинка ва Шота Руставели кўчалари кесишмасидаги чорраҳада қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши сабабли қуйидаги чекловлар амал қилади:

  • Братислава ёки Глинка кўчалари йўналишида ҳаракатланган транспорт воситалари учун чорраҳада тўғрига ва чапга ўтиш ёпилади, фақат ўнгга бурилиш мумкин;
  • Шота Руставели кўчаси йўналишида чорраҳа орқали фақат тўғрига ва ўнгга ҳаракатланиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги Янги Ўзбекистон кўчасининг “Янги Ўзбекистон” боғи манзилида ерости йўл ўтказгичи қурилаётгани ва қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли ушбу кўчанинг бир қисми бир ой муддатга ёпилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Яккасарой Шота Руставели Братислава

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг