Тошкентдаги кўчалардан бири 10 кунга ёпилади

Local

−

image

Тошкент шаҳридаги Комил Яшин кўчасида автомобилларда ҳаракатланиш 10 кунга чекланади. Бу ҳақда “Veolia Energy” хабар берди.

Қайд этилишича, 2026-2027 йиллар иситиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида бугун, 8 октябрдан 10 кун муддатга Комил Яшин кўчасининг Шота Руставели ва Боғибўстон кўчалари оралиғидаги қисмида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

Билдирилишича, ишлар доирасида 400 мм диаметрли 590 метр узунликдаги қувурларни алмаштириш режалаштирилган. Таъмирлаш ишлари давомида мазкур ҳудудда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланади.

Ҳайдовчилардан ушбу вақтинчалик чекловни инобатга олиш, йўналишларини олдиндан режалаштириш ва имкон қадар бошқа йўллардан фойдаланиш сўралади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends