Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинчалик ёпилди

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги Ниҳол кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли унинг айрим қисмлари вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек тумани Ниҳол кўчасида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли Миллий боғ кўчасидан Темур Малик кўчасигача бўлган қисмда транспорт воситалари ҳаракати бугун, 8 ноябрь куни соат 12:00 дан 9 ноябрь куни 20:00 гача вақтинча чекланган.

Ҳайдовчиларга айланма йўналишлардан фойдаланишни тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Тошкент шаҳридаги Ниҳол кўчаси таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан вақтинчалик ёпилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ниҳол кўчаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг