Тошкентдаги айрим кўчалар 11 майгача ёпилди
Жамият
−
17:45 1460 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида 2 майдан 11 майгача Миллий кутубхона олдидаги майдонга туташ ҳудудлардаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида 7-9 май кунлари “Tashkent Flowers Fest — 2026” гуллар байрами ўтказилиши сабабли Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдидаги майдонга туташ қуйидаги ҳудудларда 2 майдан 11 майгача транспорт воситалари ҳаракати чекланади:
Зарафшон кўчасининг “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Мустақиллик шоҳ кўчалари оралиғидаги қисми;
Истиқлол кўчасининг Амир Темур шоҳ ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми;
Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача бўлган қисми.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида жойлашган йўл ўтказгичда (кўприкда) таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилгани сабабли “Новза” метро бекатидан “Чилонзор” метро бекати йўналишидаги йўл ўтказгичнинг биринчи бўлаги (полосаси) ҳаракатланиш учун 30 апрелдан 16 майга қадар ёпилиши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси