Тошкентдаги автомобилларга йил охиригача эко-стикер берилади

Жамият

image

Жорий йил якунига қадар Тошкент шаҳридаги барча автотранспорт воситаларига эко-стикер берилади. Бу ҳақда Президентнинг жорий йилнинг 25 март куни қабул қилинган “Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида сўз боради.

Ҳужжатга кўра, Энергетика вазирлиги жорий йил 1 ноябрга қадар республикадаги барча нефтни қайта ишлаш заводларини 2028 йил 1 ноябрга қадар “Евро-4”, 2030 йил 1 мартдан бошлаб “Евро-5” экологик тоифа талабларига мувофиқ бўлган мотор ёқилғиларини ишлаб чиқаришни назарда тутган ҳолда модернизация қилиш ҳамда уларни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилишини таъминлайди.

Шунингдек, Экология қўмитаси 2026 йил якунигача “Экологик транспорт” тизими доирасида Тошкент шаҳрининг ҳудуди “қизил”, “сарик” ва “яшил” зоналарига ажратиб чиқилишини таъминлаши лозим.

Ҳужжатга мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги жорий йил якунига қадар Тошкент шаҳридаги барча автотранспорт воситаларига экологик тоифасини тасдиқловчи экологик стикерлар берилишини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши керак.

Эслатиб ўтамиз, мазкур фармонга мувофиқ Ўзбекистонда жорий йил 1 майдан бошлаб ҳар ойнинг 10- ва 25-саналарида “Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказиб борилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Экологик транспорт эко-стикер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг