Тошкентдаги “авария”да йўловчи ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 20 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Lacetti ва Nexia-3 машиналари тўқнашиб кетди ва оқибатда Nexia йўловчиси вафот этди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 03:45 ларда Яшнобод тумани Маҳдумқули кўчасида 2004 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиб 1977 йилда туғилган С.А. бошқарувидаги Nexia-3 русумли автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ ортидан Nexia-3 русумли автомашина йўловчиси олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Шунингдек, Lacetti ва Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиларига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида 16 ёшли йигит содир қилган йўл-транспорт ҳодисасида 2 киши ҳаётдан кўз юмганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Lacetti Nexia-3

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг