Сурхондарёда мактаб ўқувчиси ЙТҲ содир этди. 2 киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
13 Декабрь 4033 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятида 16 ёшли йигит содир қилган йўл-транспорт ҳодисасида 2 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Ҳудуд” информацион дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, Жарқўрғон туманида вояга етмаган фуқаро отасининг Cobalt автомашинасида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётганида Nexia автомобили билан тўқнашган. Ҳодиса оқибатида икки фуқаро вафот этган.
Йигитнинг қариндошларидан бири у дадаси ухлаётган пайтда машинани олиб чиқиб кетгани ва йўлнинг нотекис жойидан қочаман, деб Nexia’га бориб урилганини айтган.
“У Мингчинор маҳалласига ҳайдаб бориб, “подём”дан пастга тушаётганида чуқурдан олиб қочаман, деб “лобма-лоб” уради Nexia машинасига. Шунда икки киши ҳалок бўлди. Энди ҳамма қилган ишидан пушаймон, жияним 11-синф, 16 ёшдан ўтган, 17 ёшга тўлмаган”, деган у.
Автоҳалокатда Nexia ҳайдовчисининг онаси ва фарзанди ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда 19 ёшли йигит Nexia’да “Камаз” билан тўқнашиб, вафот этганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь