Тошкентда журналистни сўккан шахсга маъмурий иш очилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда MY5 телеканали журналисти Нозимжон Тешаевни номаълум шахс ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шахар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.

Кеча, 3 июнь куни Мирзо Улуғбек тумани Осиё кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг олдида 1993 йилда туғилган М.Я. жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан Нозимжон Тешаев билан оғзаки жанжаллашиб, жамоат тартибини бузган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармаси томонидан Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилади.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент журналист ҳақорат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made