Тошкентда жойлашган бозорлардан бирида ёнғин чиқди
Жамият
−
08 Март 2020
10392Тошкент вилояти, Паркент тумани, “Паркент деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида жойлашган дўконларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бугун, 8 март куни соат 00:25 да туманнинг Aлишер Навоий кўчасида жойлашган “Паркент деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудидаги бозорнинг олд қаторидаги савдо дўконларида ёнғин чиқди.
Маълумотларга кўра, офатни бартараф этишга 11 та асосий ёнғин ўчириш автомобили ва 10 дан ортиқ ёрдамчи техника жалб қилинган. Соат 02:25 да ёнғинни тарқалиши олди олинди ва соат 03:50 да батамом ўчирилди.
Таъкидланишича, ёнғиндан 3000 кв.м. майдон сақлаб қолинган.
“Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олган шахслар мавжуд эмас. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.