Тошкентда жамоат транспортини бошқаришнинг ягона тизими жорий этилади

Жамият

image

Тошкент шаҳрида жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими жорий этилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 25 март куни “Жамоат транспортини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.

Унга кўра, йўлкира тушумларининг тўлиқ йиғилишини таҳлил қилиш, йўловчи ташишни молиялаштиришнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармалари ҳузурида давлат муассасаси шаклида “Махсус жамғармалар маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳлари” ташкил этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2024 йил 1 июнга қадар жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилишини таъминлайди.

2024 йил 1 июнга қадар Тошкент шаҳрида мунтазам автобус йўналишларида йўловчилар ҳисобини юритиш, ҳайдовчилар ишини ва пул тушумларини назорат қилиш, автобуслар техник ҳолатини мониторинг қилиш, ажратилган йўлакларда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этиш бўйича жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда канатли жамоат транспорти йўлга қўйилиши айтилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳри жамоат транспорти тизим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг