Тошкентда канатли жамоат транспорти йўлга қўйилади
Жамият
−
25 Январь
14158Тошкентда канатли жамоат транспорти йўлга қўйилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 январь куни Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов бошчилигидаги делегация "Beijing North Bartholet Ropeway Technology Co., Ltd" компанияси вакиллари билан учрашган.
Учрашувда ҳамкорликнинг бир нечта вариантлари, шаҳарда таклиф этилаётган транспорт турлари ва йўналишлари кўриб чиқиш учун таклиф этилган.
Учрашув якунлари бўйича “Тошкент инвест компанияси” АЖ ва "Beijing North Bartholet Ropeway Technology Co., Ltd" ўртасида инвестиция шартномаси имзоланган. Лойиҳа ерусти транспортини канатли таксилар билан дублёр такрорлашга қаратилган бўлиб, жамоатчиликка олдиндан тақдим этилиши режалаштирилган, уларнинг тавсиялари ва таклифлари "Beijing North Bartholet Ropeway Technology Co., Ltd" лойиҳа офисига юборилади. Компания, ўз навбатида, унинг хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилишини ва операцион бошқарувини таъминлайди.
"Beijing North Bartholet Ropeway Technology Co., Ltd" Хитой ва Швейцариянинг "Bartholet Maschinenbau AG" компанияси ўртасидаги қўшма корхона бўлиб, канат йўллари, истироҳат боғлари, машинасозлик ва ёритиш ускуналари соҳасида жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади.