Тошкентда жаҳон чемпиони Камолиддин Расулов бошқа бир спортчи томонидан ўлдирилди
3-саҳифа
−
14 Сентябрь 2021
31473Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида дзюдо ва кураш бўйича жаҳон чемпиони, қашқадарёлик 29 ёшли Камолиддин Расулов бошқа бир спортчи томонидан пичоқлаб, ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прократураси Матбуот котиби Хуршида Раҳманова маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 13 сентябрь куни соат 21:30 да Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида содир бўлган. Фуқаро Ш.Т. таниши, ҳарбий хизматчи Камолиддин Расуловга қўнғироқ қилиб, ундан харид қилиб олган “Ҳумо Троп” витаминини истеъмол қилгани учун соғлиғи ёмонлашганини, шифокорлар бу касалликнинг давоси йўқлигини билдирганини айтган ва уни Учтепа тумани, 14-мавзедаги уйи олдига чақирган. Улар кўришгач, ўзаро жанжаллашиб қолиб, Ш.Т. ёнида олиб чиққан ошхона пичоғи билан Камолиддин Расуловни турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Aйни вақтда Учтепа тумани прокуратураси томонидан Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Маҳаллий ОAВларга кўра, спортчининг ўлимига сабаб бўлган Ш.Т. ҳам миллий кураш ва дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлиб, ўзбек миллий кураши бўйича биринчи жаҳон чемпиони – Тоштемир Муҳаммадиевнинг жияни бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 август куни Қашқадарё вилоятида аралаш кураш жангчиси Элбек Раҳимов ҳам бир гуруҳ одамлар томонидан қасддан ўлдириб кетилган эди. Шунингдек, Сурхондарёда спортчи 4 та машинада келган шахслар томонидан калтакланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь