Тошкентда “замминистр”нинг иккинчи хотини” орган ходимларига қаршилик кўрсатгани бўйича изоҳ берилди
3-саҳифа
−
26 Август 2021
72155Аввалроқ, Тошкентда рейд вақтида тўхтатилган қоидабузар аёл ҳайдовчи “замминистр”нинг хотини эканини айтиб, жанжал кўтаргани ва ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатгани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказиб, қуйидагиларни маълум қилди.
Жорий йилнинг 30 июль куни Учтепа тумани, КХАЙ кўчаси, Жаҳон тиллари университети қаршисида ўтказилаётган махсус рейд тадбирида ЙПХ инспектори томонидан давлат рақами 01 X 743 DB бўлган оқ рангли Nexia-3 русумли автомобилга тўхташ ишораси берилган. Бироқ, ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмасдан ўз ҳаракатини давом эттирган. Кўрилган чора тадбирлар натижасида мазкур транспорт воситаси КХАЙ ва Фарҳод кўчалари кесишмасида тўхтатилган.
ЙПХ инспектори томонидан текширилганда транспорт воситаси ҳайдовчиси 1996 йилда туғилган Э.Мадина автотранспорт воситасини техник қайд этиш гувоҳномасидан ташқари бошқа ҳужжатларни тақдим эта олмаган. Жавобгарликдан қочиб қутулиш мақсадида Э.Мадина ва унинг укаси 1999 йилда туғилган Э.Умид ИИО ходимларининг фаолиятига тўсқинлик қилиб, жанжал кўтарган.
Ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автоулов вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилди ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан суд томонидан тегишли жазо чоралари қўлланилди.
Ўтказилган текширув жараёнида Э.Мадинанинг ҳеч қайси вазир ўринбосарига алоқаси йўқлиги аниқланган.
LiveБарчаси