“Замминистр”нинг иккинчи хотиниман. Ҳозир телефон қиламан”. Тармоқни портлатган лавҳа

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент кўчаларида ўтказилган рейд вақтида содир бўлган воқеа видеоси кенг тарқалмоқда. Унда қоидабузар аёл ва унинг укаси ички ишлар идоралари ходимларига фаол қаршилик қилганини кўриш мумкин.

"Uzreport" телеканали лавҳасидан маълум бўлишича, ЙПХ ходимлари тунги рейд вақтида Nexia-3 машинасини тўхтатган. Ҳайдовчининг тегишли ҳужжатлари бўлмаган. Аёл жаримани бузгани етмаганидек, "замминистр"нинг иккинчи хотини эканини айтиб, жазодан қутулишга ҳаракат қилган.

"Ман замминистрни иккинчи хотиниман, ҳозир битта телефон қиламан, кўрасиз", деган аёл ЙПХ ходимларига қарата.

Ҳайдовчига ҳамроҳлик қилган ва унинг укаси экани айтилган йигит эса телеканал ходимининг камерасини синдириб ташлаш билан таҳдид қилган. ЙПХ ходимлари йигитни воқеа жойининг ўзида машинага ўтказиб олиб кетган.

Ҳолат бўйича ҳозирча расмий маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

536

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг