Тошкентда йўл ўртасидаги труба ёрилиб, асфальтни ўпириб юборди (видео)
3-саҳифа
−
17:16 2142 2 дақиқа
Бугун, 3 сентябрь куни Яккасарой туманининг Глинка кўчасида юқори босимли труба ёрилиши оқибатида йўл қопламасининг бир қисми ўпирилди. Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳодиса жойида тегишли мутасадди ташкилотлар ва соҳа мутахассислари иш олиб бормоқда. Улар томонидан ҳодиса сабабларини аниқлаш, оқибатларини бартараф этиш ва шикастланган қисмни тиклаш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан алоҳида назоратга олингани таъкидланган.
.jpg)
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида бир нафар шахс енгил тан жароҳати олган. Унга ўз вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
.jpg)
Шунингдек, ҳодиса жойига “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ авария-тиклаш бригадаси ва мутахассислари зудлик билан етиб борган. Ҳозирда ходимлар содир бўлган ҳодисанинг барча тафсилотлари ва ўпирилиш сабабларини ўрганишмоқда. Айни пайтда ҳеч қандай сизиб чиқиш ҳолати аниқланмаган.
Бундан ташқари, Глинка кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Ҳайдовчилардан ўз йўналишларини режалаштиришда ушбу чекловни инобатга олиш сўралган.
.jpg)
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳудудда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларни камайтириш бўйича зарур чораларни кўрмоқда. Вазият ва олиб борилаётган ишлар доимий назоратда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятидаги “Олмалиқ конь-металлургия комбинати” АЖ Мис бойитиш фабрикасининг чиқинди сақлаш омборига кетадиган магистраль пульпа қувурида ҳам ёрилиш юз берган эди.
Live
Барчаси