Тошкентда юк машинаси уриб юборган 22 ёшли курьер вафот этди (видео)
3-саҳифа
−
16 Февраль 4519 1 дақиқа
Кеча, 15 февраль куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида HOWO русумли юк машинаси велосипедчини уриб кетиши оқибатида у вафот этди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 18:00 ларда Чилонзор тумани ТХАЙ-Чорбоғ кўчалари кесишган чорраҳасида HOWO русумли юк автомобили ҳамда бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган 2004 йилда туғилган шахс бошқарувидаги велосипед билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ ортидан велосипед ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида автобус ва велосипед ўртасида тўқнашув содир бўлганди. ЙТҲ ортидан велосипед ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.