Пойтахтда ерости йўлаги шифтининг бир қисми ўпирилиб тушди
Жамият
−
13 Август 2021
7167Тошкент метрополитенининг Чилонзор линиясидаги “Буюк ипак йўли” бекатига олиб тушувчи ерости йўлакларидан бирида шифт қопламасининг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 12 август куни соат тахминан 14:30 да рўй берган ҳодисада йўлак шифтига ўрнатилган композит панел (алюкобонд) ўпирилиб тушган.
Маълум бўлишича, конструкциянинг бир қисми ерости ўтиш йўлаги устида жойлашган чимни суғориш натижасида тўпланган сувнинг оғирлиги туфайли қулаб тушган.
Вазирликнинг таъкидлашича, қулаш жиддий оқибатларни келтириб чиқармаган. Бир неча дақиқа давомида ҳодиса жойи шифт бўлакларидан тозаланган.