Тошкентда ер қимирлади
Local
−
09:23 2785 1 minute
Бугун, 28 сентябрь куни Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 09:03 да юз берган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 66 километр жанубий-шарқда жойлашган. Зилзила магнитудаси 3,6 га тенг бўлган, чуқурлиги эса 15 километрни ташкил қилган.
Зилзила координаталари: 40,79 даража шимолий кенглик, 69,69 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Олмалиқ шаҳрида 3 балл, 9 км.
- Пискент туманида 2-3 балл, 23 км.
- Оҳангарон туманида 2 балл, 26 км.
- Нурафшон шаҳрида 2 балл, 40 км.
- Ангрен шаҳрида 2 балл, 41 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилган эди.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September