Тошкентда енгил конструкциядан қурилган ошхонада ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Бугун, 22 февраль куни Тошкентдаги ошхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 16:44 да Чилонзор туманининг Бунёдкор шоҳкўчасида жойлашган енгил конструкциядан қурилган ошхонада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 16:46 да етиб бориб, ёнғин соат 16:52 да қуршаб олиниб, соат 16:56 да ўчирилган.

Хабарда ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқлиги, айни вақтда ёнғин сабаби ҳамда моддий зарар миқдори аниқланаётгани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 февраль куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган автомобилларни ювиш жойида ёнғин келиб чиққанди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг