Тошкентда янгича радар-камера қурилмаси ўрнатилди
Жамият
−
13 Октябрь 2021 14193 1 дақиқа
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида йўллардаги қоидабузарликларни аниқловчи янгича видеокузатув мосламаси ўрнатилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га ЙҲХББдаги манба хабар берди.
Янги қурилма кеча, 12 октябрдан ишга тушди. Бунгача у синовдан ўтказилган. Янгича видеокузатув мосламаси ҳам радар вазифасини бажаради, ҳам қоидабузарликларни қайд этади.
Мирзо Улуғбек кўчасида, Мудофаа вазирлиги қаршисида ўрнатилган қурилма ҳаракат вақтида телефон ва хавфсизлик камари билан боғлиқ қоидабузарликларни аниқлайди.
Live
Барчаси