Ўзбекистонда радарларга ўртача тезликни назорат қилиш функцияси қўшиладими?
Local
−
12:09 1433 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда радарларга ўртача тезликни назорат қилиш функцияси қўшилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ хабарларга аниқлик киритиш мақсадида Йўл ҳаркати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев билан боғланди.
Тармоқларда тарқалган хабарларда иккита камера орасидаги масофа 10 км, рухсат этилган тезлик эса 60 км/соат бўлса, бу масофани камида 10 дақиқада босиб ўтиш кераклиги, шунингдек, ҳайдовчи ушбу масофани 5 дақиқада босиб ўтса, тизим тезлик оширилганини қайд этиб, жарима ёзиши мумкинлиги ҳақида айтилган эди.
Йўл ҳаркати хавфсизлиги хизмати матбуот котибининг билдиришича, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Амалдаги қонун ҳужжатларига буни назарда тутувчи норма киритилмаган.
Live
All