Тошкентда янгича камералар ўрнатилди

Жамият

image

Тошкентнинг Алишер Навоий кўчасига янгича, интеллектуал камералар ўрнатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, шаҳар ҳокимияти Австриянинг “Glans Gresselchaft Tashkent” номли корхонасининг Алишер Навоий кўчасини рақамлаштириш бўйича таклифини ўрганмоқда.

Ҳозирги вақтда ушбу корхонага тегишли йўл чизиқларига риоя қилмаслик, тезликни ошириш, уяли телефондан фойдаланиш, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик ва бошқа қоидабузарликларни қайд этиш имкониятига эга интелектуал фото видеони қайд этиш камералари Навоий кўчасида ўрнатилган.

ЙҲХБ барча йўл ҳаракати иштирокчиларига белгиланган қоидаларга амал қилишларини тавсия қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

458

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг