Тошкентда янги ностандарт йўл белгиси пайдо бўлди
Жамият
−
04 Сентябрь 2019
5109Пойтахт Тошкент кўчаларида аввал кузатилмаган ностандарт йўл белгилари пайдо бўлди. Унда мактаб кунлари соат 07:30 дан 18:00 гача чекланган тезлик амал қилиши ёзилган. Чекланган тезлик эса соатига 30 км с.
Ушбу янги йўл белгиси синов тариқасида Яшнобод туманидаги 166-умумтаълим мактабининг ёнидаги йўлга ўрнатилган.
ИИББнинг маълум қилишича, янги йўл белгиси ҳайдовчиларни эътиборли, эҳтиёт ва огоҳ бўлишга чақиради.
“Ушбу ёндашув ҳайдовчиларни масъулиятлироқ бўлишларида муҳим ўрин тутади, деган умиддамиз”, дейилади расмий хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь