Тошкентда товламачилик ва безориликда айбланиб яна 10 киши ҳибсга олинди

3-саҳифа

image

Тошкентда криминоген вазиятга нисбатан кураш тадбирлари давом этмоқда. Тадбирлар доирасида яна 10 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда. 

Мазкур жиноят иши доирасида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланган. 

Булар: 
1. 1983 йилда туғилган Мирсолих Миркамолович Мирхожаев (165-модда 2-қисми, кўп миқдорда товламачилик, 277-моддаси 2-қисми бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

2. 1995 йилда туғилган Лазиз Юнус ўғли Шомуродов (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

3. 1980 йилда туғилган Шерзод Латифович Самиев (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

4. 1991 йилда туғилган Акрамжон Давлатбой ўғли Акрамов (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

5. 1996 йилда туғилган Азизжон Вали ўғли Алиев (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

6. 1995 йилда туғилган Равшан Абдураҳмон ўғли Бобоназаров (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик).

7. 1995 йилган туғилган Беҳруз Холмурод ўғли Мўминов (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

8. 1986 йилда туғилган Анвар Бахтиёрович Йўлдошев (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

9. 1988 йилда туғилган Дилшод Бурибаевич Умирзоқов (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

10. 1994 йилда туғилган Сирожиддин Иномжон ўғли Усмонов (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик).


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Тошкент шаҳар ИИББ безорилик товламачилик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг