Голландия чемпиони аниқланди
Спорт
−
16 Май 2019 6455 1 дақиқа
Кеча, 15 май куни Голландия чемпионатининг 33-тур ўйинлари ўтказилди.
Унда мусобақа пешқадами “Аякс” сафарда “Де Графсхап”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шу орқали Амстердам жамоаси чемпионат тугашига 1 тур қолганида чемпионликни расмийлаштирди. Бу чемпионлик жамоа тарихига 34-чемпионлик сифатида муҳрланди. Бу мамлакатдаги рекорд ҳисобланади.
Маълумот учун, “Аякс” оҳирги марта 2014 йилда мамлакат чемпионлигига эришган эди. Шунингдек, жамоа ушбу мавсумда Голландия кубогини ҳам қўлга киритди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь