Тошкентда яна ўқ овози эшитилди. Бу сафар Миллий гвардияга тегишли бинодан
Жамият
−
08 Февраль 2022
19446Бугун, 8 февраль куни ижтимоий тармоқларда Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳудудидан ўқ овози эшитилгани акс этган видео тарқалди. Мазкур видеога Миллий гвардия Ахборот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг январь ойи якунида Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармасининг ички ҳудудида режага асосан ўтказилиб келинадиган ўқув машғулотларнинг навбатдагиси бўлиб ўтган.
Шаҳарнинг умумий қисмидан масофа ва махсус жиҳозлар билан ажратилган Бошқарма ҳудудида ўтказилган мазкур ўқув-машғулотида пахтавон(холостой ) ўқларидан фойдаланилган.
“Табиийки, машғулотлар барча меъёр ва талабларга, шунингдек хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда олиб борилган. Ҳурматли фуқаролар, хавотирга ўрин йўқ, чунки Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг касбий маҳорати, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида ҳарбий қисм ҳамда дала-ўқув майдонларида бу каби амалий машғулотлар мунтазам равишда ўтказилиб келинади”, дейилади расмий хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида ижтимоий тармоқларда йўл ўртасида бир фуқаро ВАЗ-2199 русумли транспорт воситасига қарата ўқ узганлиги акс этган видео тарқалганди. Шунингдек, 7 январь куни Тошкентда Ички ишлар органлари ходимлари шаҳар кўчаларида ҳаракатланаётган Malibu’ни ўқотар қурол билан тўхтатганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь