Тошкентда ўқ овози эшитилди. Нима бўлгани ҳақида расмий баёнот берилди

3-саҳифа

image

Кеча, 7 январь куни ижтимоий тармоқларда Тошкентда Ички ишлар органлари ходимлари Malibu’ни ўқ-отар қурол билан тўхтатгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, 7 январь куни соат 15.00 атрофида Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчасида юз берган. 1976 йилда туғилган, кучли даражадаги маст ҳолатда бўлган фуқаро А.А. бошқарувидаги Малибу Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, ўзгаларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солган ҳолда қочишга уринган.

Ҳайдовчининг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида юзага келиши мумкин бўлган оғир оқибатларни олдини олиш мақсадида, ЙҲХ ходимлари белгиланган тартибда ўқ-отар қуролини қўллаган.

“Оқибатда автотранспорт воситаси мажбурий тўхтатилиб, ҳайдовчи зарарсизлантирилган. Қурол қўлланилиши натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган”, дейилади хабарда.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

4031

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг