Тошкентда яна автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб жанжаллашди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида автобус ҳайдовчилари ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат Миробод туман ички ишлар органи томонидан ўрганилган. Маълум бўлишича, 93- ва 617-сонли автобус ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бир-бири билан йўловчи талашиб ўзаро жанжалашган. Жанжал оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Уларга нисбатан Миробод туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан чора кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 февраль куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида автобус ҳайдовчилари йўл ва йўловчи талашиб жанжаллашган эди. https://qalampir.uz/news/toshkentda-avtobus-ҳайдовчилари-юл-талашиб-зҳанзҳаллашди-видео-78142 Бунинг оқибатида ҳайдовчиларга нисбатан 7 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг