Тошкентда ўзбек-қирғиз чегараси бўйича музокара ўтказилади

Жамият

image

Ўзбек-қирғиз давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қирғизистон ҳукумати делегацияси раҳбари – Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев кеча, 22 март куни Тошкентга учиб кетган.

“Унинг ташрифи давомида Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки мамлакат ҳукумат делегацияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтади. Учрашув Тошкентда 24-25 март кунлари бўлиб ўтади. Қирғизистон делегациясини Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев, Ўзбекистон делегациясини – Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошқаради”, дея таъкидлаган ҳукумат матбуот хизмати.

Йиғилишда ўзбек-қирғиз чегарасининг қолган қисмини делимитация қилиш масаласи кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида икки мамлакат раҳбарлари яқин келажакда якунланиши режалаштирилган ҳукумат делегациялари ишини фаоллаштиришга келишиб олгандилар.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара Ўзбекистон-Қирғизистон

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг