Тошкентда уйида кўкнори етиштирган “деҳқон” ушланди (видео)
3-саҳифа
−
19 Май 2075 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида ўз уйида 160 туп кўкнорига ўхшаш ўсимлик етиштириб, парваришлаб келган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, Тошкент шаҳар ИИББ, Олмазор тумани ички ишлар органлари, ДХХ ҳамда туман прокуратураси томонидан “Қорадори-2026” тезкор-профилактик тадбири доирасида навбатдаги гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ҳолат аниқланган. Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳудудида жойлашган хонадонларнинг бири холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқа ер майдонига 260 туп бўйи 20 сантиметрдан 1,5 метргача бўлган кўкнорига ўхшаш ўсимликлар парваришлаб етиштирилаётганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан олинган далилий ашёлар ўрнатилган тартибда экспертизага топширилган ва қонуний чора кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда наркотик моддаларни Telegram орқали сотган жиноий тўда ушланган эди.
Live
БарчасиПутин Хитойга етиб борди
19 Май