Тошкентда уйида катта миқдорда “таблекта” сақлаганлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида яшаш хонадонида катта миқдорда гиёҳвандлик воситалари ҳамда кучли таъсир қилувчи моддалар сақлаган шахслар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати томонидан бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари ҳамда кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш йўналишида кечиктириб бўлмас тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида истиқомат қилувчи, 1977 йил Навоий вилоятида туғилган аёл Ф.М. ўз яшаш манзилида ноқонуний равишда Фарғона водийсидан олиб келинган катта миқдордаги психотроп моддалар сақлаётгани тўғрисида тезкор маълумотлар олинган. 

Сўнгра фуқаро Ф.М. ва унинг жиноий алоқаларини қўлга олиш бўйича ДХХ Чегара қўшинлари, Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. 

Холислар иштирокида унинг яшаш хонадонидан 3000 дона озиш учун мўлжалланган, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситалари ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1,1 млрд сўмлик ТМБ олинди.

Ф.М. билан ўтказилган дастлабки сўровда 1986 йил Наманган вилоятида туғилган маҳалладоши фуқаро Д.Х. нинг яшаш хонадонида ҳам катта миқдордаги психотроп моддалар борлиги ҳақида кўрсатма олинган. 

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Д.Х. нинг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилган. Натижада 17060 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда 400 млн сўмлик 2973 дона тегишли сифат сертификатига эга бўлмаган дори-дармонлар борлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳар икки фуқаронинг мазкур психотроп моддалар ва бошқа ТМБларни кимдан олгани, бунга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш ҳамда жиноят механизмини тўлиқ очиш юзасидан ҳамкорликдаги тадбирлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида 91 та контрабанда ва қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, ушбу ҳолатларда жами 113 кг наркотик моддалар, жумладан, синтетик гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

психотроп кучли таъсир қилувчи модда таблекта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг