Тошкентда ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ишдан бўшатилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида мактаб ўқитувчиси бошланғич синф ўқувчисини калтаклаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Унда ўқитувчи директорнинг қариндоши экани алоҳида таъкидлаб ўтилганди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мактабдаги ҳолатга изоҳ берди ва қуйидагиларни маълум қилди.

Жорий йилнинг 19 мартида Учтепа туманидаги 245-умумтаълим мактабида 2-“В” синф ўқувчиси А.А.ни синф раҳбари Н.Т. доскага чақирган. Ўқитувчи ўқувчининг жавобидан қаноатланмасдан танбеҳ бериб, унинг қўлига урган. Шу куни ўқувчининг онаси мактабнинг ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Ғ.Абдуллаевга фарзанди билан содир бўлган ҳолат юзасидан шикоят қилган.

Мактабнинг ЎТИБДЎ Ғ.Абдуллаев синф раҳбари ва ўқувчининг онаси билан суҳбатлашган. Суҳбат якунида ўқувчининг онаси ушбу ҳолат юзасидан эътироз билдирмаслигини маълум қилиб, мактаб раҳбариятига бошқа мурожаат қилмаган.

Лекин ўқувчининг бувиси ОАВга мурожаат қилиши натижасида, 1 апрель куни журналистлар мактабга келиб, ҳолат юзасидан суриштирув олиб борган.

Содир бўлган ҳолат мактабнинг педагогик жамоаси ўртасида 2019 йилнинг 1 апрель куни ўтказилган ишлаб чиқариш йиғилишида муҳокама этилиб, бошланғич синф ўқитувчиси Н.Т. билан меҳнат шартномаси бекор қилинган. Ўқувчи А.А. онаси Д.Қодированинг аризасига кўра 2-“В” синфидан 2-“Б” синфига ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб ўқитувчи

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг