Тошкентда ўқитувчи 10 яшар ўқувчисига шаҳвоний шилқимлик қилди
3-саҳифа
−
04 Март
9890Тошкент шаҳрида 10 ёшли ўқувчи қизга шаҳвоний шилқимлик қилган ўқитувчига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжатини ўрганиб чиқди.
Қайд этилишича, 2025 йилнинг 16 февраль куни соат 13:30 да Яккасарой туманида жойлашган рассомчилик тўгараги мактабида 2000 йилда туғилган ўқитувчи Д.М. дарс вақтида 2015 йилда туғилган А.Б.нинг қадди-қоматини тавсифлаб, унинг елкаларини ушлаб, уқалаб, қўлларини ушлаб, қучоқлаб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган.
Кеча, 3 март куни Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида юқоридаги иш кўриб чиқилди. Суд мажлисида муаллим айбига тўлиқ иқрорлик билдирди. Суд томонидан Д.М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 17 ёшли қизни меҳмонхонага олиб бориб, шаҳвоний ҳаракатлар содир этган ва қизга енгил жароҳат етказган эркак қамалганди.
LiveБарчаси
Самарқандда даҳшатли авария содир бўлди.
24 Апрель