Тошкентда ўқитувчи 10 яшар ўқувчисига шаҳвоний шилқимлик қилди
Crime
−
04 March 2025 12763 1 minute
Тошкент шаҳрида 10 ёшли ўқувчи қизга шаҳвоний шилқимлик қилган ўқитувчига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжатини ўрганиб чиқди.
Қайд этилишича, 2025 йилнинг 16 февраль куни соат 13:30 да Яккасарой туманида жойлашган рассомчилик тўгараги мактабида 2000 йилда туғилган ўқитувчи Д.М. дарс вақтида 2015 йилда туғилган А.Б.нинг қадди-қоматини тавсифлаб, унинг елкаларини ушлаб, уқалаб, қўлларини ушлаб, қучоқлаб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган.
Кеча, 3 март куни Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида юқоридаги иш кўриб чиқилди. Суд мажлисида муаллим айбига тўлиқ иқрорлик билдирди. Суд томонидан Д.М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 17 ёшли қизни меҳмонхонага олиб бориб, шаҳвоний ҳаракатлар содир этган ва қизга енгил жароҳат етказган эркак қамалганди.