Тошкентда ўқитувчини калтаклаган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жамият

image

Тошкентда қизининг ўқитувчисини калтаклаган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Айтилишича, мактаб ўқитувчисига тан жароҳати  етказган аёлга нисбатан ЖКнинг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.  

Ҳозирда Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирган ва воқеа жорий йилнинг 1 май куни пойтахтнинг Чилонзор туманидаги 178-сонли умумтаълим мактабида содир бўлгани, мактабнинг 4-синф раҳбар ўқитувчиси ва шу синфда ўқийдиган қизнинг онаси ўртасида можаро юзага келганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг